«Ўзмиллийбанк»дан Solfy муддатли тўлов картаси ва Baraka Market билан хонадон учун зарур буюмларни сотиб олиш ва Таиландга саёҳат қилиш имконияти пайдо бўлди.

Акцияда 15 июндан 15 сентябрь кунига қадар иштирок этиб, қуйидагиларни ютиб олиш мумкин:

  • серқуёш Таиландга учта саёҳатдан бирини;
  • Baraka Market`да харидлар учун 300 минг сўмлик учта совға сертификатидан бирини;
  • Scarlett маиший техника ишлаб чиқарувчисидан тўртта махсус совға — чойнак, миксер, блендер ва гўшт қиймалагичдан бирини.

Иштирок учун бир нечта оддий шартларни бажариш кифоя, хусусан:

  1. Кундалик харидларни муддатли тўлов асосида, қўшимча ва бошланғич тўловларсиз амалга ошириш имкониятини берувчи Solfy фоизсиз картасини тез ва бевосита телефон орқали расмийлаштириш.
  2. Baraka Market супермаркетлар тармоғида 50 минг сўм ва ундан ортиқ қийматдаги харидларни амалга ошириб, уларга ушбу Solfy картаси билан тўлов қилиш.

Харидлар қанчалик кўп бўлса, ғалаба учун имкониятлар ҳам шунчалик ортади.

Таиландга саёҳатлар акция якунига қадар ҳар ой ўйналади, демак, чамадонни йиғиб, яқин инсони билан ёрқин ранглар мамлакатини ўз кўзи билан кўриш ва унутилмас ҳордиқдан баҳраманд бўлиш имконияти ҳаммада бор.

Бундай имкониятни қўлдан бой бермаган маъқул. Акция хақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Solfy муддатли тўлов картасини мобил илова ёки (+998) 78−777−72−72 телефони орқали расмийлаштиб, бошланғич бадалсиз муддатли тўлов асосидаги харидлар учун 20 млн сўмгача маблаққа эга бўлиш имконияти мавжуд.

Реклама ҳуқуқлари асосида.