15 июн куни Мирзо Улуғбек туманида автобус ва енгил машина ўртасида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Ўша куни соат 08:30 атрофида туманнинг Султония кўчасида 1978 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги Isuzu автобуси ҳамда 1991 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги Lacetti автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан у вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари бошланган.