15 июнь куни «2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги президент фармойиши [Ф-31-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
- бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига — 34 860 нафар;
- магистратура бўйича — 8 923 нафар этиб тасдиқланди.
Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.