18 июнь куни соат 12:20 атрофида Тошкентнинг Бектемир туманида 5 та автотранспорт воситаси ўртасида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Тумандаги Қўйлиқ кўприги устида 2 та Lacetti, Spark, Nexia-2 ва Cobalt автомашиналари тўқнашган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
️Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.