18 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Теҳронга борди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

«Меҳробод» халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

»давлат

»давлат

»давлат


»давлат

»давлат

Шавкат Мирзиёев Теҳронда Иброҳим Раисий ва мамлакат олий диний раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий билан учрашади. Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон-Эрон муносабатларини турли йўналишларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.