UFI Европа конференцияси ҳар йили кўргазма саноати соҳасидаги халқаро ва миллий бирлашмалар ҳамда уларнинг ҳамкорларини қамраб оладиган, бутун дунё бўйлаб фаолият юритадиган саноат ташкилоти бўлган UFI Бутунжаҳон кўргазма саноати бирлашмаси томонидан ташкил этилади. UFI бирлашмаси олтита қитъанинг 85 мамлакатидаги 239 та шаҳардан 684 та ташкилот аъзосини бирлаштиради.

caex, реклама

2023 йил 14−16 июнь кунлари Нидерландиянинг Маастрихт шаҳрида UFI Европа конференцияси бўлиб ўтди, унда йирик кўргазма саноати вакиллари иштирок этдилар. Мессе Франкфурт (Германия), Фиера Милано (Испания), Коэлнмессе (Германия), Фериа Валенсиа (Испания), Випарис (Франция), БологнаФиере (Италия) каби халқаро кўргазмаларининг таниқли ташкилотчилари билан бир қаторда Ўзбекистонда янги кўргазма майдони бўлган Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) ҳам иштирокчилар орасидан жой олди.

caex, реклама

Ушбу конференция бутун саноат вакиллари учун ҳар йили ўтказиладиган муҳим учрашувдир. Конференция кўргазма ташкилотчилари фаолиятини тарғиб қилади, ҳамда Ассоциация аъзолари ва умуман кўргазма саноати манфаатларини ҳимоя қилади. Уюшма ўз навбатида халқаро савдони ривожлантиришга кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ўзбекистондаги янги кўргазма майдони бўлган CAEx ҳам UFI Ассоциацияси каби ўз олдига Ўзбекистоннинг ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини шакллантириш ва мамлакат бизнес маданиятини яхшилаш ҳамда рақобатни ривожлантиришга кўмаклашишни мақсад қилган.

Янги кўргазма маркази минтақанинг экспомаданиятини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорларга Марказий Осиёни ишончли ва истиқболли бизнес ҳамкор сифатида танитиш имкониятини бериш учун замонавий бизнес майдонини шакллантиришга интилади.

CAEx кўргазма майдони 2023 йил сентябрь ойидан бизнес учун диққатга сазовор жой бўлишга тайёр бўлади.

Телефон: (+998) 78−113−33−33.

CAEx манзили: Мирзо Улуғбек тумани, «Баркамол» ҚФЙ, Миллий боғ кўчаси, 1.
Мўлжал: Akfa университети

Сайт: caex-uzbekistan.com/
E-mail: info@caex-uzbekistan.com

Реклама ҳуқуқлари асосида.