Ўзбекистонда сешанбадан бошлаб жазирама пасаяди

Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонга Кавказдан нисбатан совуқроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлайди. Иш ҳафтаси охиригача ҳаво ҳарорати +33…+38 даража атрофида бўлади.

Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида қарийб 40 минг хонадон электр тармоғидан узилди

19 июнь куни кучли шамол туфайли Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида қарийб 40 минг истеъмолчи электр тармоғидан узилди.

Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади

Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнда нишонланади, дея маълум қилди Мусулмонлар идораси. Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь — чоршанба кунига тўғри келади ва фуқаролар 2 июлгача кетма-кет 5 кун дам олади.

Ўзбекистон ва Эрон бошқаларнинг норозилигига қарамай, муносабатларни ривожлантиради — Оятуллоҳ Хоманаий

Ўзбекистон президенти ва Эрон олий диний раҳбари учрашувда узоқ паузадан сўнг муносабатларнинг жонланишини олқишлади. Оятуллоҳ Хоманаий «баъзи рақиблар» бўлишига қарамай, мамлакатлар муносабатни ривожлантириши кераклигини айтди. Мирзиёев Эроннинг қийинчиликларга қарши чидамлилигини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Эрон қўшма логистика марказини ташкил этишга келишиб олди

Ўзбекистон транспорт вазири ва Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Эрон-Ўзбекистон логистика марказини ташкил этиш, шунингдек, Эроннинг Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларида ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокида терминаллар ва омборлар қуришга келишиб олди.

Россия Ўзбекистонга йилига 2,8 миллиард куб метр газ етказиб беради

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпром» билан газ келишуви тафсилотларини эълон қилди. Ҳужжат икки йилга тузилган, етказиб бериш ҳажми кунига 9 миллион куб метрни, йиллик ҳажм деярли 2,8 миллиард куб метрни ташкил этади. Аввалроқ «Коммерсант» ҳажм бундан икки баравар кўпроқ бўлиши ҳақида ёзганди.

Андижонда дарёда чўкиб кетган 12 ёшли бола олти кундан бери қидирилмоқда

13 июнь куни Олтинкўл туманидаги Қорадарёга 13 ва 12 яшар қариндош болалар чўкиб кетди. Улардан бирининг жасади топилган. Болаларнинг яқинларига кўра, воқеа улар балиқ тутишга борганида содир бўлган. Олти кундан буён 12 яшар бола қидирилмоқда.

Қуёш панеллари ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинган ортиқча энергия қандай тартибда сотилади?

Ўзбекистон ҳукумати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб жисмоний шахслар ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини сотиш тартибини тасдиқлади.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини ташаббусли бюджетлаштириш бўйича низом танқидларга учради

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини ташаббусли бюджетлаштириш орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом танқидларга учради. Низомга кўра, дастурлар бўйича фақат маҳалла раиси лойиҳалар тўпламини киритиш ҳуқуқига эга, фуқаролар эса бундай қилолмайди.

Тошкентда лифтнинг тезлашиб кетиши оқибатида 11 киши жабрланди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйда пастга тушаётган лифт носозлик сабабли тезлашиб, биринчи қаватга етганда тормоз тизими ишлаб тўхтади. 11 киши жароҳат олди, улардан 3 нафари шифохонада қолмоқда. Бош прокуратурага кўра, май ойида фойдаланишга топширилган уйнинг аҳолига мўлжалланган 2 та лифти носоз бўлган. Шу боис улар юк ташувчи лифтдан фойдаланиб келишган.

Оксана Чусовитина Осиё чемпионтада кумуш медалига сазовор бўлди

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Абдулазиз Мирвалиев ҳам жамоа ҳисобига яна бир кумуш медални қўшди.

Қорақалпоғистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибекова Осиё чемпиони бўлди

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида саблячи Зайнаб Дайибекова финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори бўлган жанубий кореялик спортчини енгиб Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатда 24 та медални қўлга киритди

Бишкекда ўтказилган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 17 гача ва 23 гача ёш тоифаларида 24 та медални қўлга киритди.

Яқин ўн йилликда шахсий автомобиллардан фойдаланиш камаяди — McKinsey тадқиқоти

2035 йилга келиб бутун дунёда шахсий автомобиллардан фойдаланиш даражаси камаяди ва одамлар «самаралироқ, яшилроқ ва қулайроқ» транспортни танлашади, дея башорат қилмоқда McKinsey консалтинг компанияси.