Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь куни нишонланади. Мусулмонлар идораси республика бўйлаб Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудларида ҳайит намози қуйидаги вақтларда ўқилади:
- Андижон вилояти — 05:10;
- Наманган вилояти — 05:10;
- Фарғона вилояти — 05:10;
- Тошкент шаҳри — 05:15;
- Тошкент вилояти — 05:20;
- Сирдарё вилояти — 05:25;
- Жиззах вилояти — 05:30;
- Самарқанд вилояти — 05:35;
- Навоий вилояти — 05:40;
- Қашқадарё вилояти — 05:40;
- Бухоро вилояти — 05:40;
- Сурхондарё вилояти — 05:40;
- Хоразм вилояти — 05:50;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 05:50.
Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20−25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар ҳайит байрами арафасида кетма-кет 5 кун — 28 июнь 2 июль кунлари мобайнида дам олади. 1 июль кўчирилган дам олиш куни ҳисобланмайди, яъни 8 июль 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлиб қолаверади.