Биографик асарларни маҳорат билан ёзадиган муаллиф Уолтер Айзексондан яна бир ажойиб китоб ўзбек тилига таржима қилинди. Бундан олдин унинг «Стив Жобс» китоби ҳам ўзбек тилида чоп этилганди. Мазкур илмий-оммабоп асар ўзбек китобхонларига янги ва долзарб мавзу ҳақида ҳикоя қилади.

asaxiy, реклама

Китоб Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, Book Page, Science News, Bloomberg томонидан илғор китоблардан бири сифатида тан олинган. Уни ўқиш орқали жамият учун муҳим бўлган қуйидаги саволларга жавоб топиш мумкин:

  1. «Буюк олимни тарбиялаш қанчалик осон?»;
  2. «Илмий янгиликлар қандай амалга ошади?»;
  3. «Туғилажак боланинг соч ранги, мушаклари, интеллектуал қобилияти қай даражадалигини танлаш имкони бўлса нима содир бўлади?»;
  4. «Илм-фанни ривожлантириш, кашфиётлар қилиш учун нима қилиш керак?»;
  5. «АҚШда илмий муҳит қандай, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?»;
  6. «Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?»;
  7. «Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?»;
  8. «Чиндан ҳам вируслар ва давосиз касалликларни ген-таҳрирлаш орқали йўқ қилиш мумкинми?»;
  9. «Нобель мукофоти қандай қўлга киритилади?».

asaxiy, реклама

Шу саволларга жавоб ва илм-фанга оид қизиқарли маълумотлар, генетик кодни бузишга катта ҳисса қўшган олим, Нобель мукофоти совриндори Женнифер Даудна фаолияти мисолида сўзлаб берилади.

asaxiy, реклама

Леонардо да Винчи ва Стив Жобс биографиялари муаллифи Уолтер Айзексон Женнифер Даудна ва унинг ҳамкасблари касалликларни даволаш, вируслардан ҳимоя қилиш ва соғломроқ чақалоқларга эга бўлиш имконини берадиган инқилобни қандай бошлагани ҳақидаги жозибали ҳикояси билан қайтди.

asaxiy, реклама

Мароқ билан ўқиладиган ушбу китоб ўқувчини илм-фан оламидаги қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳатга олиб боради. Китобхонга ген-таҳрирлаш, илмий кашфиётлар, олимлар ҳаёти ҳақида гапириш мобайнида унинг дунёқарашини кенгайтиради. Уолтер Айзексон маҳорати сабаб 736 бетли китоб иштиёқ билан тез фурсатда ўқиб чиқилади.

asaxiy, реклама

Китоб Xalq Banki билан ҳамкорликда чоп этилган бўлиб, банкнинг кўмаги китоб чиқишида муҳим рол ўйнади. Китоб мавзу ва маълумотлар жиҳатидан ўзбек китобхонларига бутунлай янгилик бўлади деб айтиш мумкин. Китобни тайёрлашда таржимон, муҳаррирлар, корректорлар, олимлар ва консультантлардан иборат 30 кишидан ортиқ жамоа ишлаган. Матн саккиз босқичли сифат назоратидан ўтган ва китобнинг ўзи Туркияда чоп этилган.

Китоб ҳозирда asaxiy.uz интернет-дўкони орқали сотилмоқда ва Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб бериш имкони мавжуд.

Қуйидаги ҳавола орқали буюртма бериш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.