Тошкент яшаш учун қулай шаҳарлар рейтингида 157-ўринни эгаллади

Economist Intelligence Unit`га кўра, Тошкент яшаш учун қулай шаҳарлар рейтингида 13 поғона пастлаб, 173 та шаҳар ичида 157-ўринни эгаллади. Рўйхатда Австриянинг Вена шаҳри етакчилик қилмоқда.

Тошкентда июль ва август ойларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади — рўйхат

Тошкентдаги иссиқлик марказларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли айрим туманларда июль-август ойларида иссиқ сув бўлмайди. Рўйхат.

UzAuto Motors январь-май ойларида энг кўп сотувда йўқ автомобилларни ишлаб чиқарди

UzAuto Motors йилнинг дастлабки 5 ойида энг кўп Cobalt, Gentra ва Damas ишлаб чиқарди. Бу моделларнинг ҳеч бири сотувда мавжуд эмас. Декабрь ойида компания аввал буюртма қилинган автомобилларни етказиб бериш учун Lacetti, Cobalt, Damas`га буюртма қабул қилишни тўхтатганди.

Чинозда 11 гектар сомонпоя қолдиқларини ёқиб юборган фермер жаримага тортилди

Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган 11,6 гектар майдондаги сомонпоя қолдиқлари ёқилгани сабаб дала четидаги дарахтлар шикастланди. Тупроқ унумдорлигига 24,6 млн сўм, ўсимлик дунёсига 16,8 млн сўм зарар етди. Фермер жаримага тортилди. Экология вазирлиги сомонпоя қолдиқларини ёқмасликка чақирмоқда.

МИБ томонидан қўлланиладиган жарима миқдори ундирилиши белгиланган суммадан ошмаслиги белгиланмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўлланиладиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда. «150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш — бу адолатдан эмас», — деди Сенат раиси.

Ўзбекистонда чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди

Ҳукумат қарори билан чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди. 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.

Ўзбекистон БААнинг сунъий ёмғир ҳосил қилиш тажрибасини ўрганади

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БААга ташрифи чоғида ёмғир ҳосил қилиш технологияси билан танишди ва Жаҳон метеорология ташкилоти президенти Абдуллоҳ Ал Мандус билан ушбу тажрибани Ўзбекистонда, айниқса, Оролбўйи минтақасида жорий этиш истиқболларини муҳокама қилди.

Аквапаркдаги раққосалардан ОИТС ва ОИВ учун таҳлил олинмаган — ИИВ

Самарқандда аквапаркдаги раққосалардан ОИТС ва ОИВ учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан суҳбат уюштирилгани айтилганди. ИИВ ҳолатни рад этиб, буни «шошма-шошарлик билан тайёрланган маълумот» деб атади ва вилоят ИИБ ходимларининг ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланганини билдирди.

Коронавирусга чалинганлар билан ишлаётган шифокорларга бериладиган устама миқдори камайди

Президент фармонига кўра, коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган шифокор ва бошқа ходимларга ишлаган даври учун бериладиган махсус устама тўлови 200 фоиздан 50 фоизга туширилди.

Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш зарурияти наркология диспансерида аниқланади

Қонунчиликка наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш заруриятини аниқлаш билан боғлиқ барча клиник текширувлар наркология диспансерининг ўзида, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам ўтказилиши ҳақидаги норма киритилмоқда.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилади

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари судларга мурожаат қилинганда давлат божидан озод қилинади.

Тошкент метросида 5 ойда 70 миллионга яқин йўловчи ташилди

2023 йилнинг беш ойи давомида Тошкент метрополитени 68,5 миллион йўловчи ташди. Энг кўп йўловчи оқими — 15,8 млн нафар йўловчи май ойида қайд этилди.

Қашқадарёда ободонлаштириш ишчиси каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Қарши шаҳрида 35 ёшли Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Марҳум танасида тан жароҳати аниқланмаган, унинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Антикоррупция агентлиги норматив ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи ваколатли орган сифатида белгиланади.

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти 3 бараварга кўпайди, Туркияга эса камайди

2023 йилнинг дастлабки 5 ойида АҚШ Ўзбекистоннинг асосий экспорт ҳамкорлари орасида 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилди. Мамлакатнинг Қўшма Штатларга экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баравар (301,6 фоизга) юқорилади, импорт деярли ўзгаришсиз қолди. Туркияга экспорт камайди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Аномал январда аномал статистика

Аномал совуқ кузатилган январь ойида аҳоли ўз танасида ҳис этган сезиларли инфляция негадир расмий инфляция кўрсаткичида акс этмади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев реал воқеликда инфляция даражаси расмий инфляция кўрсаткичидан юқори бўлганига ишора қилувчи бир қатор статистик рақамларни таҳлил қилади.

CAFA Nations Cup’даги букмекерлар рекламаси ўзбекистонликларнинг норозилигига сабаб бўлди

Ўзбекистон миллий термаси ўйинларида букмекерлик компанияси реклама қилингани Ўзбекистонда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистонда футбол учрашувларида букмекерлар биринчи марта реклама қилинмаяпти, аммо бу қадар шов-шувли ҳолатнинг расмийлар томонидан эътиборсиз қолдирилиши биринчи марта кузатилди.