Тошкент The Economist журналининг таҳлилий бўлими Economist Intelligence Unit маълумотларига кўра, ҳаёт сифати бўйича шаҳарлар рейтингида (Global Liveability Index 2023) 173 мамлакат ичида 157-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон пойтахти 53,9 балл тўплади ва ўтган йилги рейтингга нисбатан 13 поғона пастлади, ўтган йил давомида ўз кўрсаткичлари бўйича бошқаларга қараганда ёмонлашган етакчи ўнталикка кирди.
Шаҳарларнинг жозибадорлиги беш тоифадаги 30 та кўрсаткич билан ўлчанади: ижтимоий барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият ва атроф-муҳит (бу иккиси бир тоифага киради), таълим ва инфратузилма.
Вена яна яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. Австрия пойтахти барқарорлиги, яхши инфратузилмаси, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш хизмати, шунингдек, кўплаб маданий ва кўнгилочар тадбирлар туфайли ўз етакчилигини сақлаб қолмоқда.
Иккинчи ва учинчи ўринларни Копенгаген ва Мельбурн эгаллади. Энг яхши ўнликка, шунингдек, Сидней, Ванкувер, Цюрих, Калгари, Женева, Торонто, Осака ва Окленд кирди.
Рейтингда сўнгги ўринни Суриянинг Дамашқ шаҳри эгаллади. Бундан ташқари, яшаш учун қулай бўлмаган шаҳарлар ўнталигига Дуала, Киев, Хараре, Дакка, Порт-Морсби, Карачи, Лагос, Жазоир ва Триполи кирди.