Июнь ойида бошида Тошкент шаҳридан Бўстонлиқ туманига (Чорвоқ эркин туристик зонасига) автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Транспорт вазирлиги қатновлар сони оширилганини маълум қилди.
Автобуслар «Машинасозлар» метро бекати — Чорвоқ йўналишида ҳар куни ҳаракатланади. Эндиликда автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 7:00, 10:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди.
Чорвоқдан эса 6:00, 11:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.
Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўмни ташкил этади. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 10 апрелдан Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилганди.