24 июнь куни соат 12:30 атрофида Сурхондарё вилоятида 29 ёшли ҳайдовчи машинаси билан дарёга тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

29 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Хисорак-Сариосиё йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотган. Ушбу ҳудуддан ўтувчи Тўпаланг дарёсига тушиб кетган. Оқибатда автомашина ичида бўлган 16 ёшли йўловчи енгил тан жароҳати олиб, туман касалхонасига ётқизилган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, ҳайдовчи ҳодиса содир бўлишидан олдин соғлиғи ёмонлашгани ва юрак ишемик эҳтимоли юқори бўлгани сабабли вафот этган.

йтҳ, тўпаланг дарёси

В‍️илоят ЙҲХБ ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқаришдан олдин ўзларининг соғлиғи ҳамда транспорт воситасининг техник созлигига ишонч ҳосил қилиб, руль бошқарувига ўтиришларини, йўлларда чарчоқ сезганда, йўлнинг хавфсиз бўлган ҳудудида ҳаракатланишдан тўхташларини сўради.