Июль ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистонда барча июль ойлари иқлим меъёридан иссиқроқ бўлди. Жорий йилда мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда Ҳайит намози ўқилиши сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади
28 июнь куни Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги қатор кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати соат 00:00 дан 7:30 гача тўхтатилади (рўйхат).
Жиззах вилоятидаги каналдан чақалоқнинг жасади топилди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилди. Суд-тиббиёт экспертизасида унинг ўлик туғилгани аниқланди.
ССВ тиббий суғурта учун шахсий маълумотларни интернет орқали узатмасликка чақирди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги поликлиникаларда рўйхатдан ўтмаганларга давлат тиббий суғурта тизимида хизматлар пулли кўрсатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Рўйхатдан ўтиш фақатгина поликлиникага шахсий ташриф билан амалга оширилади. Ҳужжатларнинг нусхаларини интернет орқали юбориш мумкин эмас.
Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланди
Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида таомланган 57 киши заҳарланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилди. Уларнинг 11 нафарига ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди, 46 нафарининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Прокуратура ҳолатни ўрганяпти.
Президент Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қатор ОАВ вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлади (рўйхат).
«Газета.uz» Олий суд ўтказган танлов номинацияси ғолиби бўлди
Олий суд USAID ҳамкорлигида судлар фаолияти юзасидан тўғри ва холисона фикрни шакллантирган, бажарилаётган ишларни жамоатчиликка етказишда қонун талаби билан ишлаётган ОАВ вакилларини тақдирлади. «Газета.uz» интернет нашри «Интернет ва босма нашрлар» номинацияси ғолиби бўлди.
Россияда содир бўлган ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди — Қирғизистон ТИВ
Россиянинг Самара вилоятида 27 июнга ўтар кечаси ЙТҲ содир бўлди. Қирғизистон ТИВ икки Қирғизистон фуқароси, шунингдек, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
«Газета.uz»да эълон қилинган видеорепортаж:
Тошкент тиббий суғурта тизимига ўтмоқда. Паспорт ва гувоҳнома нусхаси нега керак?
Пойтахтда туман тиббиёт маркази ходимлари аҳолидан паспорт ва гувоҳномаларининг нусхасини олиб келишни сўрамоқда. Ижтимоий тармоқларда шу каби фикрлар кўпайди. Айтилишича, бу 1 июлдан пойтахтдаги барча оилавий поликлиникаларнинг тиббий суғурта тизимига ўтиши билан боғлиқ. «Газета.уз» ушбу ҳолатни ўрганди ва саволларга Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси мисолида жавоб олди.