28 июнь куни Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистоннинг деярли барча масжидларида ҳайит намози ўқилди. Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намоздан олдинги амру-маъруфларда Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, бу кунни улуғ байрам сифатида яхши кайфиятда ўтказиш лозимлиги таъкидланди.
«Газета.uz» фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган Ҳазрати Имом мажмуасидан фоторепортаж тайёрлади.