Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ иқтидорли йигитларни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади. Уларни тақдирлаш бўйича қарор президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Мукофотланганлар рўйхати

  1. Ендирбаев Давронбек Гулман ўғли — Нукус шаҳридаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик бўлими ўқитувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  2. Мамбетшарипов Юсуп Рахатович — Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг докторанти (Қорақалпоғистон Республикаси)
  3. Азимов Сарварбек Қаюмжон ўғли — Андижон машинасозлик институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
  4. Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли — Андижон давлат университетининг кимё кафедраси катта ўқитувчиси (Андижон вилояти)
  5. Садуллоев Анварбек Ойбек ўғли — Пешку туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
  6. Содиков Мухаммадали Кахрамонович — Бухоро шаҳридаги «AD Astra» ўқув маркази раҳбари (Бухоро вилояти)
  7. Қодиров Умиджон Лапас ўғли — Жиззах давлат педагогика институтининг 3-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
  8. Райимов Фурқатжон Фарход ўғли — Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
  9. Номуродов Олимжон Обиджон ўғли — Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Қашқадарё вилояти)
  10. Усмонов Махсуд Тулқин ўғли — Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич магистранти (Қашқадарё вилояти)
  11. Исмоилов Абдуқодир Дилшод ўғли — Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)
  12. Хайдаров Хумоюн Машарип ўғли — «Mash X Industry» масъулияти чекланган жамияти раҳбари (Навоий вилояти)
  13. Насриддинов Вохиджон Махаммадсоли ўғли — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Наманган вилояти)
  14. Одашов Зайниддин Зухриддин ўғли — Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг гуруҳ командири (Наманган вилояти)
  15. Закиров Руслан Олегович — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги марказнинг ҳайдовчи-қутқарувчиси (Самарқанд вилояти)
  16. Исломов Шербек Маҳмуд ўғли — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 1-босқич талабаси (Самарқанд вилояти)
  17. Баҳриллаев Баҳром Азмиддин ўғли — Сардоба туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)
  18. Краснов Анатолий Викторович — Сирдарё вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийси (Сирдарё вилояти)
  19. Турсунов Анвар Махмадиёр ўғли — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми гуруҳ мутахассиси (Сурхондарё вилояти)
  20. Хуррамов Аббос Бахрамович — Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби услубчиси (Сурхондарё вилояти)
  21. Абдуғаниев Турдали Абдукаюм ўгли — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази кинолог-қутқарувчиси (Тошкент вилояти)
  22. Ёқубов Достон Жалолиддин ўғли — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисми гуруҳ командири (Тошкент вилояти)
  23. Йигиталиев Саидасрор Шавкат ўғли — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг опера ижрочиси (Фарғона вилояти)
  24. Меликузиев Сарварбек Махмуд ўғли — «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетининг таянч докторанти (Фарғона вилояти)
  25. Аматбоев Оғабек Шоназар ўғли — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 4-босқич талабаси (Хоразм вилояти)
  26. Каримов Жавоҳир Абдукарим ўғли — Хива шаҳридаги Огаҳий номидаги ижод мактабининг 9-синф ўқувчиси (Хоразм вилояти)
  27. Махмудов Абдуллох Алишер ўғли — Учтепа туманидаги 81-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)
  28. Мирзаахмедов Миразиз Мирвохид ўғли — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Yoshlar» радиоканали муҳарририяти бош муҳаррири (Тошкент шаҳри).

«Мард ўғлон» давлат мукофоти ҳақида

Президентнинг 2017 йил 21 ноябрдаги [ПҚ-3402-сон] қарори билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига ҳар йили Ёшлар куни арафасида топшириш ҳақидаги таклифи маъқулланган.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

«Мард ўғлон» давлат мукофотига талабгорлар Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия томонидан кўриб чиқилади. Унинг натижаларига кўра комиссия томонидан президентга таклифлар киритилади. «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш президент қарори билан амалга оширилади.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган ўқувчилар ОТМларнинг бакалавриат босқичига, олий ўқув юртлари талабалари ёки бакалавр даражасига эга ёшлар эса магистратура босқичига тегишли йўналиш бўйича кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

Шунингдек, «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (айни дамда 16,5 миллион сўм) пул мукофоти берилади.