Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёни билан бакалавриат ва магистратуранинг давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланди.
Унга кўра, бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича жами 127 259 та ўрин тасдиқланди. Шундан:
- 34 930 таси давлат гранти;
- 92 329 таси тўлов-контракт асосида.
Сиртқи таълим шакли бўйича жами 49 078 та ўрин. Шундан ўқитиш тиллари:
- 42 577 таси ўзбек тили;
- 6501 та рус тилида.
Кечки таълим шакли бўйича жами 11 125 та ўрин. Шундан ўқитиш тиллари:
- 9455 таси ўзбек тили;
- 1670 таси рус тилида.
Масофавий таълим шакли бўйича жами 2 825 та ўрин. Шундан ўқитиш тиллари:
- 1995 таси ўзбек тили;
- 830 таси рус тилида.
Магистратура бўйича жами 17 128 та ўрин. Шундан:
- 8938 таси давлат гранти;
- 8190 таси тўлов-контракт асосида.
Бундан ташқари соғлиқни сақлаш, педагогика, ветеринария ва ижтимоий иш таълим йўналиши учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти ҳам эълон қилинди.
Шунингдек хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Унга кўра:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 111;
- Андижон вилояти — 183;
- Бухоро вилояти — 112;
- Жиззах вилояти — 81;
- Қашқадарё вилояти — 193;
- Навоий вилояти — 60;
- Наманган вилояти — 165;
- Самарқанд вилояти — 227;
- Сурхондарё вилояти — 155;
- Сирдарё вилояти — 50;
- Тошкент вилояти — 177;
- Фарғона вилояти — 221;
- Хоразм вилояти — 110;
- Тошкент шаҳри — 155.
Беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларининг ОТМлар кесимидаги тақсимоти, хорижий ва нодавлат ОТМда давлат гранти асосида ўқиш учун ажратилган 1000 та ўрин тақсимоти, Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоизли қабул кўрсаткичлари тақсимоти, Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари учун қўшимча 1 фоизли қабул кўрсаткичлари тақсимоти, Ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар учун қўшимча 5 фоизли қабул кўрсаткичлари тақсимоти ҳам тасдиқланди.