Украина элчихонаси — урушни қўллаб-қувватловчи рус санъаткорларининг Ўзбекистондаги концертлари ҳақида

Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг Григорий Лепснинг концерти ҳақидаги интервьюси бўйича баёнот берди. Дипломатик миссия бундай гастролларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон имижига таҳдид эканини таъкидлаб, қарши чиққан фаолларга миннатдорлик билдирди.

Йил бошидан буён банклардаги омонатлар ҳажми 12 трлн сўмга камайди

Ўзбекистон тижорат банкларида йил бошидан буён депозитлар қолдиғи 216,7 трлн сўмдан 204,7 трлн сўмгача камайди. Апрель ойидаги кўрсаткичда ўсиш кузатилганига қарамай, май ойида омонатлар қолдиғи яна камайган.

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилгани ҳақида гапириб, буни ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади. «Биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз», — деди у.

Ички бозорларда шакарнинг чакана нархи йил бошига нисбатан 10 фоизга пасайди — Рақобат қўмитаси

Ўзбекистонда шакарнинг чакана нархи ички бозорларда йил бошига нисбатан 10 фоизга арзонлашди. Январь-июнь ойларида биржа савдоларига жами 336,7 минг тонна шакар қўйилиб, унинг 83 фоизи сотилган.

«Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев пойтахтга 1200 та электробус олиб келиниши ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилишини айтди. «Дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди», — деди номзод.

Ўзбекистонда 10 та стратегик кон, 40 та олтин участкаси аукцион орқали тадбиркорларга берилади

2023 йилда Ўзбекистонда 10 та стратегик қазилма кони, 40 та олтин изловчилар учун участка ҳамда 500 дан ортиқ норуда кон ва майдонлари электрон аукцион орқали тадбиркорларга тақдим этилади.

Миллий гвардияга ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди

Миллий гвардия қошидаги От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди. Шунингдек, мактабга 650 млн сўмлик беда пичани харид қилиш бўйича тендер ўтказилган, кейинроқ эса битим бекор қилинган.

Энди қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима миқдори ундириладиган суммадан ошмайди

Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.

«Янгиариқ» полигонида қозоғистонлик ҳарбийлар иштирокидаги ўқув курси якунланди

Қозоғистонлик ҳарбий мутахассислар Хоразм вилоятидаги «Янгиариқ» умумқўшин полигони базасида жойлашган ўқув марказида тажриба алмашди. Икки давлат ҳарбийлари сувли тўсиқлардан ўтиш, жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш, тиббий ёрдам кўрсатиш кабиларни машқ қилди.

«Яшил макон» лойиҳасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилган — Азиз Абдуҳакимов

Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилиши керак бўлган 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилган. Шунингдек, суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Қримдаги Ўзбекистон санаторийси муаммолари, Тошкентда ҳунар ўрганаётган кубаликлар, ўзини республика деб эълон қилган вилоят. Ўзбек матбуоти 5 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал газеталарда нега одамларни судсиз-сўроқсиз «ўғри» деб ёзаверишган? 60 йил аввал илғор ғаллакорларга қандай «мотивация» берилган? 30 йил бошқа жойда туғилган футболчилар нега Россия термасида ўйнашни афзал билган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.