Соат 21:00 дан кейин Тошкент аҳолиси бутун шаҳар бўйлаб тутун ва куйинди ҳидидан шикоят қила бошлади. Буни ҳар хил туманларда истиқомат қилувчи «Газета.uz» журналистлари ҳам тасдиқлади.
«Потребитель.уз» Facebook-гуруҳида фуқаролар нафас олишга қийналаётганини ёзмоқда. Аҳолига деразаларни очмаслик тавсия этилади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бунга Тошкент вилоятидаги далаларнинг ёниши сабаб бўлаётганини тахмин қилмоқда.
Расмий органлар — ҳокимлик, Экология вазирлиги, Ўзгидромет ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ. «Газета.uz» сўровнома юборди.