6 июль пайшанба кунидан бошлаб, Тошкент шаҳридаги 130-сонли автобус йўналишида 11 та YUTONG CNG русумли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди. Автобус «Олчазор маҳалласи — Food City савдо маркази» йўналишида ҳаракатланади. Шу вақтгача бу йўналишда кичкина Isuzu автобуслари қатнарди.

Шунингдек, 99-сонли «Сувсоз мавзеси — Фарход бозори» йўналишига қўшимча 2 та ва 146-сонли «Чинни бозори — Чорсу савдо маркази» автобус йўналишига қўшимча 4 та YUTONG CNG русумли автобуслар бириктирилди.