Таъмирлаш ишлари сабабли 11 июль куни пойтахтнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали матбуот хизмати хабар қилди.
Манзиллар
Янгиҳаёт тумани: «Жалоир» МФЙнинг айрим кўчаларида — 10:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод тумани: «Товкентепа» МФЙнинг Янгиҳаёт кўчасида — 10:00 дан 17:00 гача;
Юнусобод тумани: «Отчопар» МФЙнинг айрим кўчаларида — 09:00 дан 17:00 гача;
Яккасарой тумани: «Конституция» МФЙнинг айрим кўчаларида — 10:00 дан 16:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.