9 июль куни соат 19:13 атрофида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида тупроқ остида қолган фуқаро қутқарилди, дея хабар бермоқда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
Туманнинг Олтинтепа кўчасида жойлашган ҳонадонларнинг бирида уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида чуқур қазилган. Бироқ унинг ўпирилиши оқибатида бир фуқаро тупроқ остида қолиб кетган.
Тошкент шаҳар ФВБ ходимлари олиб борган ҳаракатлар натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган. Сўнгра тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Айни вақтда фуқаронинг аҳволи яҳши, дейилади хабарда.