Июнь ойида Тошкентда жами 14 млн 451 минг 129 нафар йўловчи жамоат автобусидан фойдаланди. Бу май ойидаги кўрсаткичга нисбатан 2 млн нафарга кам (май ойида — 16,5 млн дан кўпроқ йўловчи).
«Тошшаҳартрансхизмат» фуқаролар фойдаланган транспортлар ҳақида ҳам маълумот берди. Унда келтирилишича, бир ойда йўловчилар энг кўп 8-сонли йўналишдаги автобусда юрган.
- 8-сонли йўналиш — 308 905 киши;
- 93-сонли йўналиш — 302 608 к;иши
- 24-сонли йўналиш — 269 060 киши.
8-сонли автобус май ойидан буён йўловчилар билан «тўлиб» ҳаракатланмоқда. Унгача узоқ муддат энг кўп йўловчи 131-сонли йўналишда ташиларди.
Энг кам фойдаланилган йўналишлар:
- 154- сонли йўналиш — 5509 йўловчи
- 141- сонли йўналиш — 5565 йўловчи
- 29- сонли йўналиш — 5854 йўловчи.
Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:
1. Mercedes-Benz LF — 888 700
2. Isuzu — 1 148 172
3. Man — 2 949 724
4. Saz LE 60 — 2 103 649
5. Yutong — 1 493 613
6. King Long — 2 490 096
7. Электробус — 3 377 175 нафар йўловчи.