Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари одамларни машинадан тушириб, ерга йиқитгани акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, видео 26 июнь куни Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида олинган.

Видеода ходимларнинг фуқароларга куч ишлатганини кўриш мумкин.

Матбуот котиби ушбу ҳолатда жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида содир этилган қотилликда гумон қилинган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганини билдирди.

Ҳозирда жиноят ишига оид тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этаётганини инобатга олган ҳолда ишга оид бошқа маълумотлар ошкор этилмайди, — дея қўшимча қилди ИИВ вакили.