Ўзбекистонда ҳар 10 боладан бир нафари овқатланишдаги муаммо сабаб ривожланишдан ортда қолган — Global Nutrition Report

Ўзбекистонда ҳар ўн нафар боладан бири овқатланишдаги муаммо сабаб ривожланишдан ортда қолган. «Бу рақам бутун Ўзбекистон бўйича ўртача олинган. Вилоятлар ўртасида фарқ икки хонали рақамгача етади» дейди Халқаро озиқ-овқат сиёсати илмий тадқиқот институти катта илмий ходими Комилжон Акрамов.

Ҳисоб палатасига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди

Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилгани, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилингани учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.

Хоразмда банкка тўппонча билан киришга уринган шахс ушланди

Урганч шаҳрида банкка пневматик тўппонча билан кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Ҳолат юзасидан вилоят «Қўриқлаш» бошқармаси томонидан текширув ишлари бошланди.

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этди. Кўрсаткич пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдори, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмаклар суммасини белгилашда мезон сифатида ишлатилади.

«Чирчиқдаги уйларни сотишда коррупцион схема ишлаяпти» — Тошкент вилояти ҳокими

Чирчиқда уй-жой сотишда коррупцион схема мавжуд, «шапка» ва «откат» олинмоқда, шу сабабли аҳолининг уй-жойни тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкинлигига ишончи йўқолди, деди Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев. У шаҳар ҳокими ва бошқа сектор раҳбарларини танқид қилди.

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир ташиш тарифларини оширмоқчи, бироқ ун транзити учун тарифларни камайтиришни сўрамоқда

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир ташиш тарифларини оширишни режалаштирмоқда, бироқ айни пайтда Ўзбекистондан Афғонистонга ун маҳсулотлари транзити учун тарифларни камайтиришни сўрамоқда. Мамлакатлар бош вазирлари ўринбосарлари Қарағандада маиший техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳам муҳокама қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси Counter-Strike киберспорти бўйича Осиё чемпиони бўлди

Саудия Арабистонида ўтган Counter-Strike:Global Offensive on Steam (CS:GO) киберспорти бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Спортчилар Жаҳон чемпионатида қатнашади. Шунингдек, жамоага 7000 доллар пул мукофоти берилади.

Россияда паспортини олдириб қўйиб, маошсиз ишлаган 12 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Чувашия Республикасида ҳужжатларини олдириб қўйиб, ойлик маошсиз ишлаган ўзбекистонликларнинг 12 нафарига ватанга қайтиш сертификати расмийлаштирилди. Улар Ўзбекистонда янги паспорт олади.

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилинганлар сони 4 йилда қарийб 3 бараварга ошди

Ўзбекистонда судланганлар ва озодликдан маҳрум қилинганлар сони 4 йилда каррасига ошган. Судланган вояга етмаганларнинг сони 3 баравардан кўпроққа ошган. Бу Олий суд очиқлаган статистик маълумотларда акс этади.

Термизда 316 млн сўм қалбаки пуллар ва алкоголь маҳсулотлари ёқиб юборилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида сохта пуллар ясовчи шахсдан олиб қўйилган 50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 млн сўм қалбаки пуллар ва ноқонуний алкоголь маҳсулотлари ёқиб юборилди.

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида тез ёрдамга 6,3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди

Ўзбекистонда 2023 йил январь-июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига 6 млн 337 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи водий вилоятлари ва пойтахтда қайд этилган. 2022 йил давомида чақириқлар сони 13 миллиондан ошганди.

«Қанчалик қимматга тушишини ҳис қилолмаганмиз». Ўзбекистон иқтисодиётида 1990-йилларда қилинган биринчи катта хато ҳақида

Пахта ва олтин нархининг пасайиши, қишлоқ хўжалигидаги оғир аҳвол сабаб Ўзбекистон раҳбарияти 1990-йиллар ўрталарида иқтисодиётда «катта хато қарор»ни қабул қилган. Иқтисодчи Комилжон Акрамов президент Каримовни бу қарордан машҳур макроиқтисодчилардан бири Стэнли Фишер ҳам қайтаролмаганини эслади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва репортажлар:

Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охиригача ишга тушади

Президентнинг 2019 йилдаги топшириғи бўйича қурилиши белгиланган Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охирига қадар ишга тушади. 30 гектардан иборат майдонда метан газ йиғувчи қувурлар ва чиқинди суюқликларини тортувчи насослар бўлиши ҳисобига ерга зарар етмаслиги ваъда қилинмоқда.

«Пойтахт ичидаги автобан». «Қўйлиқ» бозори олдидан видеорепортаж

«Қўйлиқ» бозори йўлида 2021 йилдан бери қурилиш ишлари олиб бориляпти. Ҳозирча Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини кенгайтириш учун йўл ўтказгичнинг бир қисми битказилди. Бажарилаётган ишлардан шароитлар фақат машиналар учун яратилаётгани, пиёдалар учун эса қулайликлар деярли йўқлигини кўриш мумкин.

Фото: Хоразм ва Қорақалпоғистонда кучли шамол ортидан электр таъминотида узилиш бўлди

Душанба куни кучли шамол Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда дарахт ва уй томларининг қулаши ҳамда электр тармоқларига шикаст етишига сабаб бўлди. Фото.