Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 316 млн сўм қалбаки пуллар ёқиб юборилди, дея «Газета.uz»га хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати.
Аниқланишича, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро 50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 млн сўм пулни сохталаштирган. Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан сохта пул ясовчи шахс ушланган вв жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳри суди томонидан сохта пулларни йўқ қилиш белгиланган.
Сохта пуллар белгиланган тартибда Термиз туманидаги махсус чиқинди полигонида йўқ қилинди. Ёқилган буюмлар орасида ноқонуний алкоголь маҳсулотлари ҳам бўлган.