Парижда 8−17 июль кунлари пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 17 та медаль — 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олтин:
- Дониёр Салиев — Т12 классида узунликка сакраш;
- Иззат Турғунов — Т36 классида узунликка сакраш;
- Хусниддин Норбеков — F35 классида ядро улоқтириш;
- Бобиржон Омонов — F41 классида ядро улоқтириш;
- Нурхон Қурбонова — F54 классида найза улоқтириш;
- Асиля Мирзаёрова — Т11 классида узунликка сакраш.
Кумуш:
- Ёрқинбек Одилов — F57 классида найза улоқтириш;
- Қудратиллахон Маъруфхўжаев — F37 классида ядро улоқтириш;
- Моҳигул Ҳамдамова — F57 классида диск улоқтириш;
- Нозимахон Қаюмова — F13 классида найза улоқтириш;
- Ёқутхон Холбекова — Т12 классида узунликка сакраш;
- Сафия Бурхонова — F12 классида ядро улоқтириш;
- Кубаро Ҳакимова — F41 классида ядро улоқтириш.
Бронза:
- Элбек Султонов — F12 классида ядро улоқтириш;
- Толиббой Йўлдошев — F37 классида ядро улоқтириш;
- Дилафрузхон Ахматхонова — F35 классида ядро улоқтириш;
- Нурхон Қурбонова — F54 классида ядро улоқтириш.
Ушбу натижа туфайли Ўзбекистон параатлетлари умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни эгаллаб, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланмани қўлга киритди.