Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Унда ўзбекистонлик аёллар жамоаси 2 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кумуш:
- -53 кг: Дилшода Матназарова;
- -59 кг: Сарвиноз Жиембаева.
Бронза:
- -57 кг: Улмекен Эсенбаева;
- -62 кг: Нигина Сабирова;
- -65 кг: Гулмира Айтмуратова;
- -72 кг: Мардон Кадамова;
- -76 кг: Валентина Турениязова.
Жамғарилган еттита медаль туфайли ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон ва Япония терма жамоаларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.