19 июль куни соат 17:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Туманнинг Бобур кўчасида ҳайдовчи А.Д. Yutong автобусини бошқариб кетаётиб йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда — 51 ёшли Ғ.K.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб борилган.
Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан у вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.