Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат +44 даражагача кўтарилади
24−27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келади. Ҳудудларда ҳарорат +41…+44 даражагача исийди. Баъзи жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ҳарорат «ёндиряпти». Ундан қандай сақланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
2022 йили Европада 60 минг киши аномал иссиқдан вафот этди. Кўрсаткич глобал исиш пайтида яна ортиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамлардан бу пайтда ўзи билан яхна сув олиб юриш, енгил ва кенг либослар кийиш ҳамда машиналарда бола, ҳайвонларни қолдирмасликни сўради. Батафсил тавсиялар.
Ўзбекистонда йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарлик аниқланди
Беш ой давомида «Ўзйўлинспекция» Ўзбекистондаги йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарликни аниқлади. 20 та ҳолатда мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, 52 та ҳолатда сифатсиз иш учун тўловни бекор қилиш тўғрисида талабномалар киритилган.
Ўзбекистон Грузия портларида терминаллар қуриш ва ижарага олишни кўриб чиқмоқда
Ўзбекистон Грузия портларида денгиз терминаллари ва омборларни қуриш, шунингдек, портларни узоқ муддатли ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу бўйича бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Грузияга ташрифи доирасида меморандум имзоланди.
Тошкент вилоятида болаларни пойабзал билан урган боғча тарбиячиси ишдан олинди
Тармоқларда Янгийўл туманидаги боғчада тарбиячи болаларни уришиб, оёқ кийими билан ураётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича тергов ва суд тиббий экспертизаси ўтказилмоқда, ходим эса ишдан олинди.
Зарафшон экология инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи ҳибсга олинди
Зарафшон табиий ресурслар инспекцияси бошлиғи икки кишини ишга жойлаштириш эвазига 2500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.
АҚШда 15 ёшли ўзбекистонлик йигит отишмада вафот этди
Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган отишмада оғир яраланган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит шифохонада вафот этди. 17 ёшли гумонланувчи қидирувга берилган.
Тошкентда автобус уриб юборган пиёда вафот этди
Яккасарой туманида 77-сонли автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этди.
Блогер Asad Algo ўлими юзасидан жиноят иши очилди
Блогер Asad Algo (Асадбек Арзикулов) ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Маълум бўлишича, ўлимидан 3 кун олдин у таниши билан жанжаллашиб қолган, оқибатда блогер оғир жароҳат олган, аммо тиббий муассасага мурожаат қилмаган.
Сирдарёда ит тишлаган 64 ёшли эркак вафот этди
Боёвут туманида февраль ойида ит тишлаган 64 ёшли эркак қутуриш касаллигига гумонланиб, шифохонага ётқизилди. Бироқ фуқаро муолажаларга қарамай вафот этди. Марҳум яшаган манзилда штаб тузилиб, эпидемиологик суриштирув ишлари бошланди.
Тошкентнинг айрим кўчаларида тунги вақтда йўл чироқлари ўчирилади
Ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабабли 20 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари ёритиш тизимида чеклов киритилади.
Ўзбекистонда чет тилидан ижодий имтиҳоннинг ёзма қисми 21 июлда бошланади
21−23 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларида чет тилидан ижодий имтиҳоннинг ёзма қисми (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзма иш) бўлиб ўтади. Абитуриентлар бинога имтиҳон бошланишидан 1 соат аввал паспорт ва рухсатнома билан келиши керак.
Сурхондарёдаги археологик ёдгорликка 13 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди
Денов туманидаги I-ХII асрларга оид археологик ёдгорликка 13 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Туман фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш комиссияси объектни фуқарога боғдорчилик учун бериб юборган.