Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Ширин кўчасида 19 июль куни кечқурун 3 та енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, Nexia-3 (ҳайдовчи 21 ёш), Cobalt (30 ёш) ва Matiz (20 ёш) тўқнашиб кетган.

Nexia-3 бошқарувидаги ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

ЙПХ ходимлари ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида тергов ишларини олиб бормоқда.