2023−2024 ўқув йили учун қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 миллион 18 минг 7 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Таълим тили бўйича:
- ўзбек тили — 890 304 нафар;
- рус тили — 95 456 нафар;
- қорақалпоқ тили — 29 917 нафар;
- бошқа тиллар — 2 330 нафар.
Таълим шакллари бўйича (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
- кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
- сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
- масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
- Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
- Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
- Қарши давлат университети — 28 417 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:
- Қашқадарё вилояти — 120 008 нафар;
- Самарқанд вилояти — 114 180 нафар;
- Фарғона вилояти — 94 999 нафар;
- Тошкент вилояти — 89 603 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 84 457 нафар.
Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 200 минг нафарга кам, 2022 йилда абитуриентлар сони 1 млн 214 минг бўлган. 2021 йилда қарийб 950 минг, 2020 йилда деярли 1,5 млн, 2019 йилда эса 1 млн 66 мингдан кўп талабгорлар ўқишга ҳужжат топширган.