«Нима иш қилиш кераклигини билмайди». Президент боғча болаларига маъруза ўқиган ИИБ ходимларини танқид қилди

Президент Фарғонадаги йиғилишда «Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари боғчаларга бориб, 3−4 ёшли болакайларга „оқ-қорани фарқлаш“ бўйича маъруза ўқиш билан банд», дея яқинда болалар боғчасида содир бўлган воқеани эслади. У кадрлар танлаш тизимини қониқарсиз деб атади.

Президент 15 нафар ИИБ бошлиғи ва 5 нафар прокурорни ишдан олди

Президент 15 та туман (3 таси пойтахтда) ИИБ бошлиқлари ва 5 та туман прокурорларини лавозимидан озод қилди. Бош прокурор биринчи ўринбосари ва ИИВ раҳбарининг икки ўринбосарига ҳайфсан берилди, рақамлаштириш учун масъул ўринбосар Нажмиддин Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистонда 2,3 миллиондан зиёд ит, 46 мингдан ортиқ мушук бор

Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Ўзбекистонда 2,3 миллиондан зиёд ит ва 46 мингдан ортиқ мушук яшашини маълум қилди.

Аҳолининг тезкор ва шошилинч мурожаатлари учун ягона 112 рақами ишга тушади

Ўзбекистонда 2024 йилдан босқичма-босқич аҳолининг барча тезкор ва шошилинч мурожаатларини ҳал қилиш мақсадида ягона 112 тезкор рақами (АҚШдаги 911 каби) ва диспетчерлик тизими ишга туширилади.

«Ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди». Сирдарё вилояти ҳокими нега 16 та Tracker сотиб олинаётгани ҳақида

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ўз ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 4 млрд сўм эвазига 16 та Tracker харид қилинаётганига изоҳ берди. «Айрим туманларда ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди. Улардан талаб қилишим учун, аввало, шарт-шароит яратиб бериш керак», — деди ҳоким.

Ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини Қўқондаги вояга етмаганлар содир этган — президент

Фарғона вилоятида оғир жиноятларнинг 20 фоизини, ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини эса айнан Қўқонда яшовчи вояга етмаганлар содир этган. Президент бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич эканини айтди.

«Вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди». Шавкат Мирзиёев Фарғонада 11 ёшли қизча ўлдириб кетилгани ҳақида

Ўзбекистон президенти яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олди. «Бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди», дея таъкидлаган Мирзиёев айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётганини қайд этди.

Президент ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди

Президент Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди ва уч вилоят ЙҲХБ раҳбарларини ишдан бўшатди. Унинг таъкидлашича, ҳокимликлар ва «Ўзавтойўл» йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига эътибор бермай, фақат асфалт ётқизиш билан овора.

Қорақалпоғистонда эри билан жанжаллашгани сабаб фарзандини урган аёлга нисбатан жиноий иш очилди

Қораўзак туманида Қозоғистонда ишловчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиши оқибатида фарзандини уриб ҳақорат қилган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Болалар ота қарамоғига топширилди.

Нашида туфайли 3 йилга қамалган йигитга чиқарилган ҳукм озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси нашид туфайли 3 йилга қамалган 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукмни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ўзгартирди. Жаҳонгир Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.

Абдуқодир Мўминов суди: иккинчи кунда 8 нафар жабрланувчи кўрсатма берди

Абдуқодир Мўминов иши бўйича суднинг иккинчи кунида 8 нафар жабрланувчининг кўрсатмаси тингланди. Блогер мурожаатчиларнинг муаммосини ёритиш учун пул олганига изоҳ берар экан, «текин ишласак, қандай ишлаймиз?» деди. Айбланувчининг онаси эса ҳозирча суд ишидан қониқиш ҳосил қилаётганини айтмоқда.

Саноат ерлари тоифасини ўзгартириш учун энди Ҳукумат комиссияси розилиги талаб этилади

Президент Фарғонада ишлаб чиқариш бўлган давлат объектлари хусусийлаштирилиб, ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётганини танқид қилди. Шу сабабдан энди саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифаси фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан ўзгаради.

Тошкентда ЙТҲда яна бир янги автобусга шикаст етди

Тошкент шаҳрининг Истироҳат кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган 147-йўналишдаги Yutong автобусига «ЗИЛ» ҳайдовчиси уни ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлганида шикаст етди.

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари Инамжон Ибрагимов лавозимидан озод этилди. У 2021 йил ноябь ойида ушбу лавозимга тайинланганди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Қандай қилиб Малайзия университетларига ўқишга кириш мумкин? Рустам Юнусов ҳикояси

Нефть конлари компанияси менежери Рустам Юнусов 2023 йилда Малайзиянинг Петронас университетига ўқиш учун жўнаб кетди. «Хорижий диплом» лойиҳаси доирасида у университетни танлаш жараёни, қатъий дарс жадвали ва миллий таълим тизими, бепул даволаниш ва арзон яшаш харажатлари хусусида сўзлаб берди.