Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими давлат инспекторлари ва Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари навбатдаги рейд тадбирини ўтказди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Айдар-Арнасой кўллар тизими Тузкон бўлими ҳудудида ўтказилган рейд давомида фуқаро Ш. М. томонидан саноатбоп ўлчамдан кичик бўлган жами 175 бош оқсила (судак) балиқлари ноқонуний равишда овлангани аниқланган.
Қонун бузилиши оқибатида ҳайвонот дунёсига 57 миллион 750 минг сўм зарар етган. Ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона «Прогресс» русумли қайиқ ва 1 дона Yamaha-30 русумли қайиқ моторлари олиб қўйилган.
Ушбу ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилган.