Чоршанба куни ижтимоий тармоқларда Тошкент марказидаги 50-мактабда содир бўлган ёнғин акс этган видео тарқалди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати уларга соат 11:43 да мактабнинг иккинчи қаватида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушганини маълум қилди.
Воқеа жойига соат 11:49 да иккита ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғин соат 11:52 да ўраб олинган ва соат 12:00 да тўлиқ ўчирилган, дейилади хабарда.
Ёнғин майдони 10 квадрат метрни ташкил этди, ички жиҳозлар ёниб зарарланган. Қурбонлар йўқ, деб хабар берди ФВВ.
Ёнғин сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда.