2023 йил январь-июнь ойларида 3,1 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Мамлакатлар кесимида энг кўп сайёҳ қуйидаги давлатлардан келган:
- Тожикистон — 958,5 минг нафар;
- Қирғизистон — 786,4 минг нафар;
- Қозоғистон — 764,4 минг нафар;
- Россия — 345 минг нафар;
- Туркия — 48,3 минг нафар;
- Туркманистон — 29,5 минг нафар;
- Ҳиндистон — 16,7 минг нафар;
- Жанубий Корея — 15,9 минг нафар;
- Хитой — 13,3 минг нафар;
- Германия — 11,7 минг нафар.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг дастлабки 6 ойида мамлакатга салкам 1,9 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрганди.