Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш энди фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади
2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари, 2024/2025 ўқув йилидан эса барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.
IELTS`дан 7,5 баллга эга тиббиёт талабаларига 990 минг сўм стипендия берилади
ССВ 2023 йилдан IELTS бўйича камида 7,5 балли, немис ва француз тилини билиш даражаси бўйича С1 сертификатли тиббиёт ОТМ ва техникуми талабаларига 990 минг сўм стипендия тўлайди. Тўлов сертификатнинг амал қилиш даврида бериб борилади.
Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди
Ўзбекистон президенти дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича парламент томонидан қабул қилинган қонунни рад этди. Ҳужжат жарималар миқдори кам бўлгани туфайли рад этилган бўлиши мумкин.
Хоразмда аҳоли вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишда гумонланган эркакни ушлади
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аҳоли номаълум шахсни вояга етмаган қизга тегажоғлик қилиш ва уни ўғирлашда уринганликда айблаётган видео тарқалди. Хоразм вилояти ИИБ хабарига кўра, гумонланувчи 43 ёшли эркак бўлиб, у руҳий-асаб касалликлар диспансерида рўйхатга олинган.
2022 йилда бюджет тақчиллиги асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланди
2022 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллигининг 47 фоизи халқаро молия институтларининг қарзлари ва еврооблигациялар чиқариш ҳисобидан, 18 фоизи давлат ғазна облигациялари чиқариш ҳисобидан қопланди. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 35 трлн 229 млрд сўмга етди.
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания рўйхати эълон қилинди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет» нашрида Ўзбекистоннинг 10 та энг йирик солиқ тўловчилари ҳақида маълумот берди. Давлат бюджети солиқ тушумларининг 16,3 фоизи Навоий КМК, 8,6 фоизи эса Олмалиқ КМК улушига тўғри келган.
«Болам юра ва гапира олмайди» — «Док-1 Макс»дан заҳарланган боланинг отаси
Суд Marion Biotech дорилари, жумладан, «Док-1 Макс» сиропини ичиши оқибатида 65 бола вафот этгани билан боғлиқ ишни кўриб чиқишни бошлади. Жабрланганлардан бирининг отаси фарзанди ногирон бўлиб қолгани, юра ва гапира олмаслигини айтди. Дори-дармонларни ўз пулимизга олдик, дейди у.
Қашқадарёда фуқарони 15 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Қашқадарёда фуқарони 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда. У 5 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди.
«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:
Болаликнинг дастлабки йиллари — инсон капиталининг асоси. Колонка
ЮНИСЕФнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Цици Сингизи «Газета.uz»га берган колонкасида Наманган вилоятининг чекка қишлоқларидан бирида очилган мактабгача таълим муассасаси мисолида ушбу муассасалардан тенг фойдаланишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистонда велосипед нима учун оммалашмаётгани илмий жиҳатдан ўрганилди. Ҳукумат танқидларни эшитадими?
Расмийлар Ўзбекистонда велосипедда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳақида мунтазам гапириб келади. Тошкентда эса, танқидларга қарамай, нотўғри ва хавфли велойўлаклар қурилиши давом этмоқда. МҲТИ мутахассислари тадқиқот ўтказиб, велосипед нима учун оммалашмаётгани сабабларини ўрганди.