Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво кузатилади
21−25 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечалари +18…+23 даража, кундузи +34…+39 даража бўлади. Жума куни Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси кириб кела бошлайди.
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олади
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун — 1−3 сентябрь кунлари дам олади. 4 сентябрдан эса барча яна ишга қайтади.
Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини оширди
Ўзбекистон июль ойида Хитойга табиий газ экспортини оширди. Қиймат бўйича етказиб бериш ҳажми 91,4 млн долларга ўсди, бу июнь ойига нисбатан 7,2 фоизга кўп.
«Ўзбекнефтгаз» 2023 йилда 32,3 млрд куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистондаги энг йирик газ ишлаб чиқарувчи «Ўзбекнефтгаз» 2023 йил учун газ қазиб олиш прогнозини пасайтириш бўйича ўз прогнозларини қайта кўриб чиқди. Захираларнинг қисқариши ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажми 32,3 млрд куб метрга етиши кутилмоқда.
«Ўзтрансгаз»га бошқарув раиси в.в.б. тайинланди
«Ўзнефтгазинспекция» раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, компаниянинг аввалги раҳбари Беҳзот Норматов 6 ойча олдин лавозимини тарк этган, бироқ бу ҳақда расман хабар берилмаган.
Фарғонада 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Яқинлари унинг калтакланганини билдирди
Ўзбекистон туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Марҳуманинг яқинларига кўра, келинчак турмуш ўртоғи калтаклаётганини айтиб, оила аъзоларидан уни олиб кетишларини сўраган. Келиннинг қариндошлари ўлим сабабига шубҳа билдирмоқда.
«Тапентадол» Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди
Ҳукумат оғриқ қолдирувчи «Тапентадол» дори воситасини Ўзбекистонда муомаласи чекланган наркотиклар рўйхатига киритди. «Габапентин» эса ушбу соҳада назоратни кучайтириш учун ТН ВЭД кодлари бериладиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди.
Президент қонунчиликни ЖСТ келишувларига уйғунлаштиришга қаратилган ўзгартиришларни тасдиқлади
Ўзбекистон қонунчилиги ЖСТ келишувларига мувофиқлаштирилмоқда. Президент 2025 йилдан импорт дорилар ва тиббий буюмларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда йиғимларни бекор қилиш, товарларни давлат тилида маркировкалаш тартибига ўзгартириш киритиш ва бошқаларни назарда тутувчи фармонни имзолади.
31 та йирик давлат корхонаси акциялари яна Иқтисодиёт ва молия вазирлиги балансига қайтарилди
Март ойида Стратегик ислоҳотлар агентлиги 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва иш самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона акцияларини ўз балансига олган эди. Ушбу компаниялар ва яна 9 та банкдаги улушлар Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бошқарувига қайтарилди.
Шавкат Мирзиёев 22 август куни Озарбайжонга боради
Ўзбекистон президенти 22−23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Ўзбекистонлик эркак Жанубий Кореядаги террор ташкилотни молиялаштиришда гумонланмоқда
Жанубий Кореяда 29 ёшли ўзбекистонлик эркак «Имом ал-Бухорий катибаси» террорчилик ташкилоти билан алоқа ўрнатиб, уни молиялаштириб келганликда гумон қилинмоқда. ИИВ тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Ўзбекистондан Венгрияга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳафтада бир маротаба амалга ошириладиган тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Тошкент — Будапешт йўналишидаги рейслар Airbus A-320 ҳаво кемасида бажарилади.
Йил бошидан бери хотин-қизларга 335,5 млрд сўм фоизсиз таълим кредити ажратилди
2023 йилнинг ўтган даврида магистратурада ўқийдиган 14,1 минг нафар хотин-қизнинг тўлов-шартномаси учун 85,1 млрд сўм тўлаб берилди. 36 мингдан зиёд талаба хотин-қизга 335,5 млрд сўм фоизсиз таълим кредити ажратилди.