Шавкат Мирзиёевнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонидаги қўшимча дам олиш куни ҳисобига ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин.
- 1 сентябрь, жума — Мустақиллик куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни);
- 2 сентябрь, шанба — фармон билан 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 3 сентябрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.
4 сентябрдан эса барча яна тўлиқ ишга қайтади.
31 август, пайшанба куни ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин. Чунки Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 1 сентябрдан 3 сентябргача бўлган барча маҳаллий авиақатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилган.