22 август санасида Ўзбекистонда 2023−2024-ўқув йили учун ОТМга қабулнинг якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бу ҳақда ярим тун соат 00:05да эълон берди.
Абитуриентлар танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.
- my.uzbmb.uz сайти орқали: my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
- mandat.uzbmb.uz сайти орқали: mandat.uzbmb.uz сайтининг «Бакалавр-2023» бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
- SMS хабарнома хизмати орқали: 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
- Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):
@edtmmandatbot
@edtm_mandat1bot
@edtmmandat2bot
@edtmmandat3bot
@edtmmandat4bot - QR-код орқали: Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.
- Тест натижалари қайдномаси орқали: шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Сайтда натижалар:
- яшил ранг бўлса — давлат гранти;
- сариқ ранг бўлса — тўлов-контракт;
- қизил ранг бўлса — талабаликка тавсия этилмаган бўлади.