Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиб, унда ўзбекистонликлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Миллий паралимпия қўмитаси хабарига кўра, унда иштирок этган 7 нафар спортчининг барчаси совринли ўринларни эгаллади.
Олтин медаль:
- Охунжон Мусурмонкулов — 113 кг;
- Умиджон Арзиметов — 110 кг;
- Руҳшона Ўктамова (у 95 кг натижа билан Осиё рекордини ҳам янгилади);
- Жасурбек Йўлдошев — 135 кг.
Қуйида спортчилар кўрсатган натижаларни томоша қилишингиз мумкин:
Кумуш медаль:
- Фирдавс Ботиров
Бронза медали:
- Дилдора Нуриллоева
- Умида Ражапова.