11 сентябрь-13 октабрь оралиғида Тошкентнинг барча туманларида ичимлик суви босими пасайтирилади ва вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» матбуот хизмати.
Бу вақтда компания томонидан 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Манзилларни туманлар кесимидаги ҳавола орқали ўтиб, билиб олиш мумкин:
Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади, дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентдаги иссиқлик марказларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли айрим туманларда июль-август ойларида 5−6 кунлаб иссиқ сув бўлмаганди.