2023−2024 йил ўқув йили бошланиши муносабати билан талабалар ўз вақтида етиб бориши учун айрим йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Хусусан, Урганч, Хива ва Бухородан Тошкентга, шунингдек, Тошкентдан Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Қоракўл ва Шофиркон туманларига қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Вобкент, Жондор ва Олот туманларидан ҳам 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнайди.

Автобуслар чипталарини Урганч шаҳридаги автовокзалдан, Бухоро шаҳридаги автошоҳбекат чиптахонасидан ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.

Бундан ташқари, вазирлик жойларда ҳайдовчилар билан йўлкира нархларини ошириб юбормаслик юзасидан профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилаётганини билдирди.