2023/2024 ўқув йили учун истисно тариқасида барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
Барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат ОТМлари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.
Шу билан бир қаторда, 2023/2024 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ҳам ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.
2023/2024 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек, бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.
Жадвал: Олий таълим вазирлиги
Шунингдек, тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октябрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилади.