Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг 6 та туманидаги айрим ҳудудларда 11−12 сентябрь кунлари газ таъминотида узилиш бўлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳудудлар рўйхати
Яккасарой тумани (11 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача)
Абдулла Қаҳҳор, Дамариқ, Бобур, Х. Сулаймон маҳаллаларидаги хусусий ва улгуржи истеъмолчилар.
Сергели тумани (11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача)
- Эшонбулоқ маҳалласининг Хонобод, Муқанна кўчалари;
- Садоқат маҳалласининг Табаррук, Тавалло кўчалари;
- Хонобод маҳалласининг Кичиксой, Беруний кўчалари;
- Юқори Дархон маҳалласининг Наврўз, Чорбоғ кўчалари.
Бектемир тумани (11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача)
Нурафшон" маҳалласи.
Янгиҳаёт тумани (11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача)
- Файзли маҳалласидаги Дарё бўйи 4-тор, Қипчоқ кўчалари;
- Янги Дархон маҳалласи.
Миробод тумани (12 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача)
Янги Миробод ва Байналминал маҳаллалари.