Тошкент шаҳридаги Яшнобод, Учтепа ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади, дея хабар қилди пойтахт ҳокимлиги.
Қайд этилишича, газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида олиб борилади.
Газ таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:
Яшнобод туманида 18 сентябрь соат 10:00 дан 18:00 гача:
- «Қурувчилар» маҳалласида;
- «Иноқобод»маҳалласининг Шавкат, Чашма, Чарос, Саодат кўчаларида
- «Чинор» маҳалласида;
- 15 та улгуржи истеъмолчиларда.
Учтепа туманида 18 сентябрь соат 11:00 дан 16:00 гача:
- «Фозилтепа» маҳалласида;
- 8 та улгуржи истеъмолчиларда.
Бектемир туманида 19 сентябрь куни 9:00 дан 19:00:
- «Ийк ота» маҳалласида;
- 62 та улгуржи истеъмолчиларда.