Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари ва эрталаб ҳарорат +12…+17 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +30 даражагача исийди. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Навбатдаги «Алифбо ислоҳоти»: Жамоатчилик бунга қандай муносабатда?

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳасини жамоатчилик турлича қарши олди: бунинг «ҳаммага керакли ўзгариш» экани айтилаётган бир пайтда «ўзгартириш учун мантиқий сабаб топа олмаётган»лар ва «тўрт ҳарфнинг ўзгариши ислоҳот эмас» дегувчилар бор. Муносабатлар.

«3 йил умримни йўқотдим. Бунга ким жавоб беради?» — Central Asian University талабаси

CAU (Akfa) университетининг 2 йил тайёрлов курсини битирганлар сабабларсиз ОТМ талабалари сафидан четлатилди. Бунга эски ва янги раҳбарият ўртасидаги низо сабаб бўлмоқда. «Газета.uz» талабалар ва уларнинг ота-оналарига микрофон тутди, университет раҳбарияти эса саволларга жавоб беришни истамади.

«Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo заводида текшириш бошланди

«Антиструмин» йод препаратини ишлаб чиқарувчи Samo компанияси фаолияти текширилмоқда. Ножўя таъсирлар туфайли касалхонага ётқизилган болаларнинг ота-оналари ушбу препаратни қўллаш сабаб бўлган деб тахмин қилишмоқда. Расмийлар эса болаларда ЎРВИ бўлиши мумкин деган фикрда.

Тошкентдаги корхона 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Шайхонтоҳур туманида 1 та МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани оқибатида 3 млрд 838 млн сўмлик зарар етди. Бу ҳажмдаги газ 29 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади. Корхонанинг, шунингдек, электрдан 3 млрд сўмдан зиёд қарзи борлиги маълум бўлди.

Ўзбекистонда кўкйўтал эмланмаганлар орасида тарқалмоқда ва бу табиий ҳол — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, кўкйўтал касаллиги мавсумий бўлиб, асосан эмланмаганлар орасида тарқалади. «Шу боис кўкйўтал кам миқдорда бўлса-да, аҳоли ўртасида қайд этиб турилиши табиий ҳол», — деди у.

Ўзбекистонда Венгриянинг янги элчиси иш бошлади

Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Ёжеф Рожа ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда

ЎзЛиДеП фракциясида Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, парламент палаталарига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколатини бериш, қуйи палата спикери ўринбосарларини 7 тадан 2 тагача қисқартириш кутилмоқда.

Чилонзор туманида 30 га яқин қуриган кўп йиллик дарахт кесиб ташланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида қуриган 29 туп дарахт кесиб ташланди. 2021 йил баҳорида «ободонлаштириш» доирасида ушбу ҳудуддаги 55 туп дарахт тагига полиэтилен плёнка тўшалиб, керамзит сепилганди. Оқибатда 33 та дарахтда қуриш белгилари аниқланган.

Қашқадарё ва Фарғонада ўқишга киритиб қўйиш учун фуқаролардан пул олган шахслар ушланди

Қаршидаги жамоат саломатлиги техникуми ва Фарғонадаги ТАТУ филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олишда гумонланганлар қўлга олинди.

«Ўзбекистон темир йўллари» холдинг компаниясига айлантирилади

Президент аҳоли чипта сотишдаги коррупция, вагонлардаги шарт-шароитлар ва хизмат кўрсатишдан норозилиги ҳамда соҳага ислоҳотлар зарурлигини маълум қилди. Юк ташувчи темир йўл станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш таклиф этилмоқда.