«Бизни дори ҳақида огоҳлантиришмади» — Тошкентда калий йодид ичганидан сўнг хасталанган болаларнинг ота-оналари

Тошкентда ўнлаб болалар РШТЁИМ токсикология бўлимига заҳарланиш аломатлари, иситма, ошқозон бузилиши билан ётқизилди. Ота-оналар улар йод ичганидан сўнг хасталанганини маълум қилмоқда. Шифокорлар эса ҳолатнинг препарат билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.

Журналистлардан юзлаб болаларнинг касалхонага ётқизилиши масаласини «ковламаслик» сўралди

Наманганда журналистлар шифохонага ётқизилган болалар билан боғлиқ вазиятни ёритиш бўйича расмийлар билан тортишди. Ўзини ССВ раҳбари ёрдамчиси сифатида таништирган шахс вазирга интервью бериш тақиқланганини айтди. «Болалар касалланаётган пайтда сукут сақлаб бўлмайди», деб жавоб берди журналистлар.

ССВ Президент администрацияси интервью беришни тақиқламаганини маълум қилди

Ўзбекистон ССВ Президент администрацияси вазирга «Антиструмин» қабул қилган болаларда ножўя таъсирлар кузатилаётгани билан боғлиқ вазият ҳақида интервью беришни тақиқламаганини маълум қилди. Бу ҳақда аввалроқ журналистларга ўзини вазир ёрдамчиси деб атаган шахс айтган эди.

Kompromatuzb иши: Хуршид Далиев ва Сиёвуш Ҳошимов 7 йилга қамалди

Kompromatuzb Telegram каналига алоқадор журналистлар — Human.uz директори Хуршид Далиев ва «Ўзбекнефтгаз» собиқ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бандлик вазирлигининг собиқ матбуот котиби Мавжуда Мирзаевага эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Покистон Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Сахир Шамшад Мирза бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Мудофаа вазири Тошкентда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла билан учрашди. Томонлар ҳарбий соҳада ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди.

BYD Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Хитойнинг BYD компанияси Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, унинг қувватини 300 минг донага етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонга электробусларини етказиб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандислик-сервис марказларини очиш кўзда тутилган.

ФАО Ўзбекистонга чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун автомобиллар топширди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) чигирткага қарши курашишни янада яхшилаш учун Ўзбекистонга Toyota Hilux автомобилларини топширди.

«Биз кимга ва қаерга инвестиция киритишни буюрадиган даражада бой эмасмиз» — Ўзбекистон бош вазири ўринбосари

Геосиёсий вазият шуни кўрсатмоқдаки, савдо ҳамкорлигида фақат битта давлатга таяниб бўлмайди — бу ишончли эмас, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон савдо шериклари ва инвестицияларини, жумладан, «иқтисоднинг нозик тармоқларида» диверсификация қилишга интилади.

Маданий мерос объекти бор ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланиши мумкин

Моддий маданий мерос объекти жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқаришни тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этиш фуқароларга БҲМнинг 25 бараваригача (ҳозирда 8,25 млн сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Сергелида икки юк машинаси ва Cobalt тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида MAN ва HOWO юкмашиналари ҳамда Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда юк машиналари ҳайдовчилари жароҳат олди.

«Ўзбекэнерготаъмир» General Electric билан 60 млн долларлик шартнома имзолади

«Ўзбекэнерготаъмир» АЖ АҚШнинг General Electric Global Parts and Products GmbH корпорацияси билан 60 млн долларлик шартнома имзолади. Шартнома доирасида Ўзбекистондаги электростанцияларнинг энергоблоклари модернизация қилинади ва янги эҳтиёт қисмлари етказиб берилади.

Фарғонада 83 дона камёб тошбақани чегарадан олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Фарғонада «Қизил китоб»га киритилган 83 дона тошбақани чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди. Улардан 5 донаси нотўғри ташилганлиги сабабли зарарланган. Жонзотлар суд қарори чиққунига қадар ҳайвонот боғига топширилди.

«Ўзбекконцерт» актриса Нилуфар Ҳамидовани узун кесмали кўйлаги учун огоҳлантирди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидовани узун кесмали либосда саҳнага чиққани лицензия талабларини бузиш деб баҳолангани учун огоҳлантирди. Ташкилот актрисанинг фотосуратларида оёқ ва кўйлакнинг тепа қисмини хиралаштирди.

Тошкентда илк «гармошка»ли электробус қатнай бошлайди

Хитойнинг King Long компанияси «Тошшаҳартрансхизмат»га 18 метрли электробусни топширди. Хабар қилинишича, у яқин кунларда йўналишлардан бирида ҳаракатлана бошлайди.

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Қўштепа туманида мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани пневматик қурол билан отиб қўйди. 5 соат давом этган жарроҳлик амалиётидан сўнг боланинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.