Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтасида ҳарорат +23…+28 даража атрофида бўлади, сўнгра +13…+18 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 0…-3 даражагача тушиши ҳам мумкин. Ёмғир 4 кундан 8 кунгача кузатилади, қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли бор.

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи вафот этган болаларнинг яқинларига таъзия билдирди

«Док-1 Макс» иши бўйича айбланувчилардан бири суд мажлисидаги нутқини марҳум 65 нафар боланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришдан бошлади. У пора олди-бердисида воситачилик қилганини тан олди ва ҳинд ишлаб чиқарувчисидан бошлиғига 33 минг долларни қандай етказиб берганини айтиб берди.

Блогер Фарҳод Маннопов вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди

Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилинган.

Ўзбекистонда бўлажак шифокорлардан робот-симуляторлар имтиҳон олади

Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура босқичлари талабаларининг назарий ҳамда амалий билим-кўникмалари инсон омилисиз, махсус робот-симуляторлар орқали баҳоланади.

«Бу мавзуга чуқур кирманглар». ССВ раҳбари журналистларга «Антиструмин» дориси бўйича маслаҳат берди

ССВ раҳбари Амрилло Иноятов сешанба куни журналистлар билан учрашувда «Антиструмин» дориси мавзусига чуқур кирмасликни маслаҳат берди. «Бу мавзу билан шуғулланаётган одамлар бор. Нима бўлса ҳам, ўзи текширади, ўзи жавобини беради. Бу мавзуга чуқур кирманглар», — деди вазир.

Сенат фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ қонунни кўриб чиқади

Сенатнинг 45-ялпи мажлисида фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, педогогнинг мақоми ва ер тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Сенаторлар Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлаш ҳамда омбудсман ўринбосарини сайлаш ҳақидаги қонунларни ҳам муҳокама қилади.

ИИВ назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларнинг рўйхатини шакллантириши мумкин

Ички ишлар вазирлиги жиноят содир этган, жиноят қилиши мумкин бўлган ҳамда назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларнинг рўйхатини шакллантириши мумкин. Буни назарда тутувчи қарор лойиҳасида тарбияси оғир ўсмирларни мутасаддилар томонидан оталиққа олиш тартибини жорий этиш ҳам белгиланган.

Ўзбекистонда «маҳалла еттилиги» ташкил этилди. Тизим эса тўлиқ рақамлаштирилади

Маҳаллаларнинг бошқарув ходимлари сони солиқчи ва ижтимоий ходим қўшилиши ҳисобига 5 тадан 7 тага кўпайди. Маҳалланинг ўзида 70 дан ортиқ масала, жумладан, моддий ёрдам ва кредитлар ҳал этилади. Тизим эса тўлиқ рақамлаштирилади. Шунингдек, маҳалла раисининг ваколатлари кенгаяди.

Тошкент аэропорти яқинидаги 1422 дарахт кўприк реконструкцияси сабабли кўчирилиши мумкин

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк реконструкцияси сабабли 1422 дарахт бошқа ҳудудга кўчирилиши мумкин. Шундан 69 тупи лойиҳанинг биринчи босқичида жамоатчилик розилиги билан аэропорт яқинидаги боғга ўтказилади. Кўчирувчи компания дарахтларнинг 100 фоиз яшаб кетишига ваъда берди.

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаб бошлиқлари учрашди

Тошкентда Ўзбекистон, АҚШ, Покистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош штаблари бошлиқлари минтақавий хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.

«Бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик» — президент

«Еттилик»га айланган «маҳалла бешлиги» тизими «эшитувчи давлат» концепциясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида яратилган, — деди Шавкат Мирзиёев. «Одамларнинг бизга берган ишончини оқлаймиз десак, бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик».

Истанбулдаги бош консулхона Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни консоматрислик билан шуғулланишдан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни тунги кафеларда консоматрислик билан шуғулланмасликка чақириб, бу иш мамлакатдан депорт қилинишга сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

UzAuto Motors охирги шартномалар нима учун фақат автосалонларда тузилганини тушунтирди

Ўтган ҳафтада UzAuto Motors ўз автомобиллари учун шартномаларни қайта очди. Икки соат ичида 28 минг автомобиль учун ариза топширилди. Бироқ шартномалар фақат автосалонларда тузилди, бу эса яна узун навбатларни юзага келтирди. Компания бу қарорини олибсотарларга қарши кураш билан изоҳлади.