1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига электропоездларнинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
29 сентябрь куни 780/779-сонли Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча 1 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди:
- Тошкентдан йўлга чиқиш 07:00 да, Қаршига етиб бориш 10:21 да.
- Қаршидан йўлга чиқиш 15:25 да, Тошкентга етиб бориш 18:50 да.
30 сентябрдан ва 1−2 октябргача 767/768-сонли Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида ҳам Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди:
- Самарқанддан йўлга чиқиш 11:09 да Тошкентга етиб бориш 13:18 да
- Тошкентдан йўлга чиқиш 13:41 — Самарқандга етиб бориш 15:48 да.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин, дейилади хабарда.